Долларнинг расмий курси 2700 сўмдан ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Долларнинг расмий курси 2700 сўмдан ошди

Долларнинг расмий курси 2700 сўмдан ошди

АҚШ долларининг Марказий банк ўрнатган курси 10 ноябрдан 2706,59 бўлди, деб ёзмоқда Gazeta.uz сайти.

Ўзбекистон Марказий банки 10 ноябрдан чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги курсларини белгилади.

АҚШ доллари курси 2700 сўмдан ошди ва бу ўтган ҳафтадагига нисбатан 14,46 сўм кўпдир, яъни 2692,13 сўмдан 2706,59 сўмгача қимматлашди.

Жорий йил бошидан бери (2422,4 ) Америка доллари миллий валютага нисбатан 284 сўм ёки 11,7 фоиз ошди. Эслатиб ўтамиз, 2014 йил давомида сўмнинг қадри долларга нисбатан 9,9 фоиз пасайган эди.

Сешанбадан евро сўмга нисбатан 7,54 сўм, яъни 2965,59 арзонлашади, айни пайтда Россия рубли баҳоси 0,68 сўм ошиб, 42,5 сўмга етади.

Марказий банки ҳар ҳафтада валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилаб боради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru