Alibaba «Бўйдоқлар куни»нинг дастлабки 10 соатида 8 млрд доллар ишлаб топди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Alibaba «Бўйдоқлар куни»нинг дастлабки 10 соатида 8 млрд доллар ишлаб топди

Alibaba «Бўйдоқлар куни»нинг дастлабки 10 соатида 8 млрд доллар ишлаб топди

Хитойнинг Alibaba компанияси 11 ноябрь — «Бўйдоқлар куни»да атиги ўн соат мобайнида 8 миллиард доллар ишлаб топди. Бу ҳақда «Интерфах»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Рақамлар ўсишда давом этмоқда. Куннинг биринчи ярмидан ўтганда савдо-сотиқ ҳажми ўтган йилги байрам кўрсаткичи — 9,3 миллиарддан ошди. Электрон савдо бозори учун мазкур рақамлар рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ компаниянинг халқаро муносабатлар бўйича вице-президенти Жеймс Уилкинсон Alibaba «Бўйдоқлар куни»да 10 миллиард доллардан зиёд миқдордаги маҳсулотларни сотишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru