Охири ажрашиш билан якун топадиган никоҳнинг 10 белгиси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Охири ажрашиш билан якун топадиган никоҳнинг 10 белгиси

Охири ажрашиш билан якун топадиган никоҳнинг 10 белгиси

Оила қурилгандан кейин, ҳар қандай оилага ҳам ажрашиш хавф солиши мумкин. Ҳар қандай муносабатларга ҳам бир кун келиб путур етади. Агар сиз учун азиз бўлган одамингизни, муқаддас оилангизни сақлаб қолишни истасангиз, қуйидаги ҳолатларга эътиборли бўлинг:

1. Тўй олдидан келин иккиланадиган бўлса. Статистик маълумотларга кўра, тўй олдидан келин қароридан иккиланадиган бўлса, бундай жуфтликнинг ажрашиб кетиш хавфи икки баробар кучаяди. Аммо куёв қандай қарорга келмасин, бу уларнинг келгуси ҳаётига таъсир қилмайди.

2. Келин-куёв жуда ёш ёки 32 ёшдан катта бўлса. Албатта бахтли турмуш кечириш учун ёшнинг аҳамияти йўқ, аммо ҳар қандай ёшнинг ҳам ўзига яраша ташвишлари бор. Ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёшлар турмуш қургандан кейин ҳар бирининг ўзига яраша мақсади пайдо бўлади. 10−15 йил ўтгандан кейин улар шахс сифатида шаклланиб, ўзи истамаган одам билан яшаётганини ҳис қила бошлайди.

Иккинчи томондан 32 ёшдан кейин турмуш қурганларнинг никоҳи ҳам омонат бўлар экан. Чунки улар ёлғизликка, озодликка, мустақилликка ўрганиб қолганидан ёнидаги одам уларга халақит қилаётгандек туюлади.

3. Оилада фақат қиз фарзандларнинг туғилиши. Бунга эркакларнинг уйлангандан бошлаб, меросхўр, ўғил фарзанд кўришни исташи сабаб бўлади. Ўғилми, қизми Худонинг инояти! Уларнинг ҳар иккисига ҳам ота-она меҳри керак. Қиз фарзанд кўрган одам бахтсиз одам дегани эмас!

4. “Ажрашиш ота мерос”. Агар сизнинг ота-онангиз ажрашган бўлса, сизнинг оилангизга ҳам ажрашиш 40 % хавф солиши мумкин. Нима қилиш керак? Уларнинг хатоларидан хулоса чиқариб, келажакда бундай хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қилиш лозим.

5. Қарзлар. Пул муаммоси ҳар доим стрессларга сабаб бўлади. Оилада эр ва хотиндан бирининг ишлаши, иккинчисининг бекор қолиб, бор пулни гиёҳвандликка, ичкиликка сарфлашлари мумкин. Шундан эр-хотин ўртасида можаро чиқиб, оила бузилиш хавфи туғилади.

6. Эр-хотиндан бирининг “хавфли” касбда ишлаши. “Хавфли” касблар рўйхатига нафақат ҳарбий ва ички ишлар ходимларининг касби, балки қайси соҳада ишлашидан қатъи назар, асосий вақтини ишда ўтказадиган одамлар киради. Бу рўйхатга раққосалар, хореографлар, энагалар, барменлар ва психологлар киритилди. Чунки улар асосий вақтини оиладан ташқарида, бегона одамлар билан ўтказадилар.

7. Аёл эридан кўп пул топса. Эридан кўп пул топадиган аёллар, кўп ҳолларда оила боқувчиси ўзи бўлгани учун эрига паст назар билан қарайди. Иқтисодий томондан мустақил бўлгандан кейин эрига оила боқувчиси деб қарамайди.

8. Аёлнинг ёши эридан катта бўлса. Муҳаббат ёш танламайди дейишади, аммо юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳар бир ёшнинг ўзига хос хусусияти бор. Эр-хотин ёшлари ўртасидаги фарқ туфайли бир-бирини тушунмаслиги мумкин.

9. Эр-хотиндан бирининг ўзини ҳақ деб ҳисоблаши. Турмушда эр ва хотиннинг бир-бирига бўлган муносабати асосий омил вазифасини ўтайди. Улардан бирининг камситиши, ерга уриши, ҳурмат қилмаслиги ҳам ажрашишга сабаб бўлади.

10. Энг охирги ғалати факт: Кўп ҳолларда куёв болалигида суратга кулмасдан, хўмрайиб тушган бўлса, келажакда пессимист бўлиб вояга етади. Бундай одам билан яшаш эса осон бўлмайди.

АСОСИЙСИ: Бахтли ёки бахтсиз бўлиш ўз қўлингизда! Ҳар қандай ирим-сиримларни юрагингизга яқин олманг. Жуфтингиздан меҳрингизни, муҳаббатингизни аяманг, ҳурмат-эътиборли бўлинг!

Манба: Даракчи.уз

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru