09:44 / 07.05.2024
270

Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради?

Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради?
Фото: Alamy
Калорияга бойлигига қарамай, италияликлар ошхонаси дунёдаги энг соғлом ошхоналардан бири ҳисобланади. Улар доимий ун ва макарон маҳсулотлари истеъмол қилишига қарамай, семириб кетмайди. Бунинг боиси нимада ва макарон озишга ёрдам берадими?

Макарон парҳезига оид бир нечта тадқиқотлар ўтказилган. Холисона ёндашган ҳолда биз ҳам кичик тажриба ўтказдик: нонушта, тушлик ва кечки овқат учун фақат турли соусли макаронлар диетасини ташкил қилдик.

Биринчи иштирокчи бир ҳафта давомида фақат макарон истеъмол қилди. У спиртли ичимликлар ва кофеиндан воз кечиб, ҳафтасига уч-тўрт марта жисмоний машқ қилиш одатларини сақлаб қолди. Иккинчи иштирокчи эса иложи борича арзонроқ овқатланиш учун икки ҳафта давомида песто қўшилган макарон диетасига ўтди.

Уларнинг иккиси ҳам бир ҳафта ичида бир оз семириб қолган деб ўйлаган бўлсангиз, адашасиз. Натижа кутилмаганда аксини кўрсатди — иккала иштирокчи вазн ташлади. Биринчи иштирокчи 1 ҳафта ичида 2,5 кг йўқотди, Иккинчиси эса 2 ҳафтада 3 кг ортиқча вазндан халос бўлди.

Озишнинг сабабини қуйидагича тушунтириш мумкин: тажриба қатнашчилари шакар, турли ширинликлар, газли ва спиртли ичимликлар ва ҳар қандай тамаддилардан воз кечди. Шунинг учун иккисида вазн камайиши кузатилди. Аммо бундай парҳездан узоқ вақт давомида фойдаланиш мумкин эмас. Чунки организм учун муҳим витамин, минерал ва озиқ-моддаларни бошқа маҳсулотлардан олиш зарур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради?