13:08 / 07.05.2024
518

Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади?
Бутун дунё бўйлаб барча халқлар томонидан севиб истеъмол қилинадиган чойнинг ҳар хил турлари ва навлари мавжуд, аммо уларнинг аксарияти Camellia sinensis номли ўсимликдан тайёрланади. Чойнинг фойдали хусусияти ўсимлик барглардан чиқадиган ферментацияга боғлиқ. Кўк чой бошқаларга қараганда камроқ қайта ишланади, яъни у ўзида кўпроқ озуқавий моддаларини сақлаб қолгани учун шифобахш ичимлик саналади.

Кўк чой ва матча чойнинг фарқи

Фото: Flestone
Яшил кукундан иборат матча Ўзбекистон савдо расталарида ҳам кўпайиб бормоқда. У қаҳва, музқаймоқ, қандолат маҳсулотлари ва ҳатто косметикага ҳам қўшилади. Таркиби кўк чойникидек бўлган матча бошқа чойларга нисбатан бир оз қиммат туради. Чунки у қуёш тушмайдиган махсус боғларда ўстирилади ва ям-яшил тусини сақлаб қолади. Унинг таркибида кофеин моддаси юқори концентрациядадир.

Кўк чойнинг организмга таъсири

Кўк чой — саратондан ҳимоя
Кўк чойнинг энг долзарб фойдали томони унинг саратон касаллигидан асрашидир. Ушбу мавзуда 5000 дан ортиқ тадқиқотлар ўтказилган ва чойнинг саратон хавфини камайтириш хусусияти исботланган.

Бош мия фаолиятини яхшилайди
Кўк чой мияни когнитив жиҳатдан сустлашишидан ҳимоя қилади ва яхшироқ фикрлашга ёрдам беради. Узоқ вақт давомида ҳафтасига камида 4 марта кўк чой ичадиганларнинг мияси уни хуш кўрмайдиганларга қараганда фаолроқ ишлайди. Кўк чой мия қабул қилган ахборотни қайта ишлашда фаол иштирок этади. Шунинг учун мазкур шифобахш ичимлик ақлий фаолиятда ва янги маълумотларни тезда ўзлаштиришда муҳимдир.

II турдаги қанд касаллиги учун профилактика вазифасини бажаради

Фото: iStock
Ичимлик қондаги қанд миқдорини ва 2-тоифа қанд касаллиги ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Кўк чой инсулин ишлаб чиқарадиган ҳужайраларни ҳимоя қилишга ёрдам беради, ундаги флавоноидлар эса зарарли эркин радикалларни йўқ қилишга ва яллиғланишни камайтиришга хизмат қилади.

Муҳим: чойни шакар ёки бошқа ширин қўшимчаларсиз ичиш лозим, акс ҳолда организмга унинг фойдаси бўлмайди.

Кўк чой терини гўзал қилади
Эндокринолог Сантош Катьяр томонидан 2023 йилда чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кўк чой таркибидаги полифеноллар терини ултрабинафша нурланишидан ва унинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Бунинг учун кўк чой ичиш ёки кўк чой қўшилган косметикадан фойдаланиш мумкин.

Кариеснинг олдини олади
Хитойлик олимлар, агар кунига камида бир стакан кўк чой ичилса, тишларни соғлом сақлаш имконияти камида 20 фоизга ошишини аниқлади. Кўк чой, шунингдек, тишларни бўшлиқлардан ҳимоя қилади ва ёмон ҳидни йўқ қилади. Бироқ ҳар қандай чой газли ва энергетик ичимликларга қараганда тишлар учун анча хавфсиздир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади?