08:30 / 07.05.2024
272

Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар

Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар
Инсонлар кўпинча стресс пайтида, асабийлашганда ёки шунчаки чарчаганда оддий углеводлар ва ширинликлар истеъмол қилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, диетамизга киритилган озиқ-овқатлар мия фаолиятини, хотирани яхшилашда ва, умуман олганда, когнитив ҳолатни сақлашда муҳим рол ўйнайди. Қуйида кун давомида ишлаб чарчаган бош мия учун энергия манбаи ҳисобланган маҳсулотларни санаб ўтамиз.

Тухум

Фото: Тhе Voice
Тухум бош мия саломатлиги учун муҳим озуқа моддаларининг табиий манбаи бўлиб, унда холин (катта тухумда 150 мг), лютеин ва зеаксантин (катта тухумда 252 мкг) мавжуд.

Тухум таркибидаги холин ҳар қандай ёшдаги инсонлар хотираси, фикрлаши, кайфиятини яхшилаш учун керакдир. Бир дона тухум холиннинг тавсия этилган кунлик миқдорини қондиришга ёрдам беради.

Лютеин эса кўзлар саломатлиги учун масъул бўлган микроэлемент ҳисобланади. Ушбу модда кўз шиллиқ пардасида ҳам тўпланади. Бундан ташқари, лютеин мия фаолияти учун ҳам фойдали эканлиги тиббиётда исботланган.

Ёнғоқ

Фото: Тhе Voice
Ёнғоқ АLA омега-3 ёғ кислоталарининг ишончли манбаи бўлган маҳсулот ҳисобланади. Ушбу соғлом ёғ оксидловчи стресс билан курашишда ва яллиғланишда ёрдам беради.

Кунига 30-60 грамм ёнғоқ истеъмол қилиш организмни омега-3 билан таъминлашга ёрдам беради. Фикрлаш ва хотирага таъсир қиладиган касалликларга мойил бўлган инсонлар учун ёнғоқ жуда фойдали маҳсулот эканини исботлайди.

Қўзиқорин

Фото: Тhе Voice
Қўзиқоринларда (айниқса, маржон қўзиқорин ва шиитаке қўзиқоринлари) антиоксидант каби таъсир кучига эга эрготионин мавжуд.

Эрготион муҳим биофаол бирикма бўлиб, яллиғланишга қарши ва антиоксидант хусусиятларга эга. Унинг соғлом қаришни рағбатлантирадиган, когнитив функцияни яхшилайдиган ва стрессни камайтирадиган жиҳатлари ҳам мавжуд. Ғарб тадқиқотчилари эрготионинни “узоқ умр кўриш витамини” деб атайди.

Ёввойи черника

Фото: Тhе Voice
Сҳерниканинг ҳар қандай тури, айниқса, ўрмонда ўсадиган ёввойи тури жуда фойдали ва ноёб маҳсулот. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, черника тезроқ фикрлаш қобилиятини ривожлантириш учун ёрдам беради. Меванинг таъсири олти ой мобайнида истеъмол қилингандан кейин сезила бошлайди (уни музлатилган ёки кукун шаклида ҳам истеъмол қилиш мумкин).

Кўкатлар

Фото: Тhе Voice
Салат барги, исмалоқ, карам ва бошқа кўкатлар когнитив функциясини оширишда ёрдам беради. Улар таркибидаги лютеин, фолий кислотаси ва бета-каротин мия фаолияти учун муҳим озуқа саналади.

Лосось балиғи

Фото: Тhе Voice
Омега-3 ва ундаги докозагексаэн кислота (DHA) бош миянинг етарли даражада ривожланиши учун муҳим озуқа ҳисобланади. Бу ноёб ёғ кислотаси мияда тўпланади ва унинг ишлашида муҳим роль ўйнайди.

Шимолий денгизлардан олиб келинадиган юқори сифатли лосось балиғи ва қизил икра хотира ва когнитив функциялар фаолияти учун фойдали. Ушбу маҳсулотда юқори миқдорда оқсил, селен, холин ва йод мавжуд.

Тарвуз

Фото: Тhе Voice
Тарвуз таркибида ликопен деб аталадиган каротиноид мавжуд. Бу ўсимлик бирикмаси мия ҳужайраларини ҳимоя қилувчи модда саналади. Тарвузнинг қизил, пушти навларида юқори миқдорда ликопен мавжуд бўлса, сариқ ва тўқ сариқ навларида когнитив саломатликни қўллаб-қувватлайдиган бошқа муҳим бирикмалар мавжуд. Масалан, сариқ тарвуз қизил, пушти навларга қараганда бета-каротиннинг бой манбаи ҳисобланади.

Апельсин

Фото: Тhе Voice
Апельсин кўплаб озуқавий моддалар ва ўсимлик бирикмаларини: витамин C, тиамин, витамин B6 ва гесперидинни ўз ичига олади. Улар мия саломатлиги учун жуда муҳим. American Journal of Clinical Nutrition журналида тақдим этилган тадқиқот натижаларига кўра, икки ой давомида ҳар куни сиқилган апельсин шарбатини ичиш миянинг умумий когнитив функциясини яхшилайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар