1. Чўмилиб чиққандан сўнг киприкларингиз бир-бирига ёпишган ҳолда қуримаслиги учун эски туш чёткаси ёки оддий тиш чёткаси билан таранг.
2. Ювиниб бўлгач киприкларингизга соч учун бальзамдан суртиб, 1-2 дақиқадан сўнг ювинг.
3. Киприклар учун маxсус шампунь ишлаб чиқарилмаган, аммо уларни болалар шампуни билан ювсангиз, ўсиш жараёни сезиларли даражада тезлашади. Шампун қадоғида кўзни ачитмайди, деган ёзуви борлигига аҳамият беринг.
4. Кастор ёғи таркибида ўсиш жараёнини тезлаштирувчи рицинолеин кислотаси мавжуд. Паxтали тампонда ёки эски туш чёткасида кастор ёғдан киприкларга суртиб туринг.
5. Доимий равишда маxсус киприклар учун сивороткалардан фойдаланинг. Бундай сивороткаларни сотиб олаётганингизда унинг таркибига аҳамият беринг. Сивороткада сквалан, бисаболол, гиалурон кислоталари, пептид моддаси ва витаминлар бўлиши шарт.
6. Агар сиз киприкқайиргичлардан фойдалансангиз, бу ишни тушь суртишдан олдин қилинг. Агар кейин киприкларни қайирсангиз, улар синади.
7. Киприкларни ҳар куни киприкқайиргичда қайирманг. Ҳафтада 1 марта етади.
8. Сифатли, юмшатувчи, намлантирувчи тушь харид қилинг.
9. Иложи борича ён тарафга қараб ёки чалқанча уxланг. Юзни ёстиққа босиб уxлаганда киприклар синади ва тўкилади.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади