Xiaomi компанияси ҳошиясиз Mi Mix смартфони сотуви бошланганидан сўнг 10 сония ичида биринчи партия маҳсулотни сотишга улгурди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Бу Хитой ишлаб чиқарувчиси учун рекорд натижа ҳисобланади.
Хитойда Mi Mix сотуви 4 ноябрь куни, маҳаллий вақт билан 10:00да бошланди. Орадан ўн сония ўтиб, барча смартфонлар сотиб бўлинди. Қолган харидорларга эса СМС орқали қурилма тугагани тўғрисида маълум қилинди. Xiaomi компаниясининг Mi Note 2 қурилмаси 50 сония ичида сотиб тугатилган эди.
Mi Mix октябрь сўнгида тақдим этилганди. У 2040 x 1080 пикселли 6,4-дюймга эга дисплейга эга бўлиб, четлари ҳошиясиз тарзда ишланган. Дисплей олд панелнинг 90 фоиз қисмини эгаллаган. Қурилма, шунингдек, 2,35 гигагерцли, тўрт ядроли Snapdragon 821 процессори билан таъминланган. Смартфон корпуси керамикадан ишланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади