Россиянинг “Трансмашхолдинг” компанияси Тошкент метрополитени вагонларини модернизация қилиш жараёнида иштирок этиш ниятида, деб маълум қилган компания вакили.
Бугун “Трансмашхолдинг”нинг вакиллар делегацияси келгуси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга учиб кетади. Хусусан, россияликлар Тошкент метрополитенида “Москва” деб номланувчи 765-сериядаги энг янги вагонлардан фойдаланишни таклиф этмоқдалар, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Унда қуйидаги янгиликлар мавжуд:
1.Кондиционер, вентиляция ва ультрабинафша чироқлар ёрдамида ҳавони тозалаш тизими мавжуд.
2.Хавфсизликни сақлаш мақсадида видеокамералар ўрнатилган.
3.Вагонлар орасида эркин ҳаракатланиш мумкин. Тиғиз вақтда бош ва сўнгги вагонларда одамлар тиқилинч бўлиб қолмайди.
4.Вагонлар эшиги аввалгиларига нисбатан 12 фоизга кенгроқ.
5.Вагонларда сенсорли ахборот мониторлари мавжуд.
6.Янги интерактив харита орқали йўналишни аниқлаш, бекатларни топиш ва унга кетадиган вақтни аниқлаш мумкин.
7.Йўловчилар қулайлиги учун тутқичлар 30 фоизга кўпайтирилган.
Маълумотларга кўра ҳозирда пойтахт метрополитени паркида жами 198 та вагон бўлиб, вагонларнинг ўртача ёши 25 йилни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида сув тошқинлари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди