Facebook ижтимоий тармоғи янги Live Audio хизматининг синовини бошлади. Бу аудиотрансляцияларни онлайн тарзда эфирга узатиш имконини беради. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзган.
У биринчи галда аудиоконтент билан ишлашни маъқул кўрувчи радиостанция ва компанияларга мўлжалланган. Шунга кўра, BBC ва LBC ижтимоий тармоқнинг илк мижозлари бўлишди.
Эндиликда, фойдаланувчилар Android ва iOS дастурлари учун мўлжалланган Facebook иловасида «радио» эшитишлари мумкин бўлади. Шу билан бирга, қайд этилишича, iPhone ва iPad эгалари ижтимоий тармоқнинг очиқ сервисида бу хизматдан фойдалана олади. Android-қурилмалари фойдаланувчилари эса, мобил қурилма экрани ўчиб турган ҳолатда ҳам эфирни тинглашлари мумкин.
Facebook 2017 йил бошидан ижтимоий тармоқ иштирокчиларининг барчаси учун аудиотрансляцияларни ишга туширишни режалаштираяпти.
Бундан аввал, Facebook Messenger иловасида гуруҳ бўлиб видеочатларни амалга ошириш имкони пайдо бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Шавкат Мирзиёев бешта давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Ўқишга кириш учун минимал ўтиш баллари кўтарилади
Назарбоевнинг куёви Лондондаги қасрини 43,4 млн долларга сотди