8 087
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди
Ўзбекистон президенти сайловларига тайёргарчиликнинг бориши ва ўтказилишини кузатиш учун келган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг кузатувчилари миссиясига бошчилик қилаётган ШҲТ бош котиби Рашид Алимов 4 декабрда Самарқандга ташрифи вақтида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этиб, унинг қабрига гуллар қўйди.
Гуллар қўйилиши маросимидан кейин Алимов журналистларнинг саволларига жавоб бериш вақтида қуйидагиларни айтди: "Ислом Абдуғаниевич улкан тарихий кўламдаги ва аҳамиятдаги шахс бўлган. Унинг номи Ўзбекистоннинг замонавий тарихига янги мустақил давлатни қуриш бошида турган инсон сифатида абадий киритилди. У Буюк давлат арбоби бўлиб, суверен Ўзбекистон янги тарихининг бутун давринингр тимсоли. У ўзбек халқи тақдири учун бурилиш даврида давлат бошида туриб, Ўзбекистонни ўз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлига чиқарди ва уни халқаро ҳамжамиятнинг нуфузли аъзосига айлантирди".
Алимов Ислом Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил этилганининг биринчи кунлариданоқ ташкилотнинг шаклланиши ва ШҲТ доирасида барча томонлама ва кўп қиррали ҳамкорликнинг ривожланишига катта эътибор қаратганини таъкидлаб ўтди.
"ШҲТнинг Тошкентдаги саммити ташкилотнинг у мавжуд бўлган 15 йил ичидаги фаолиятининг чўққиси бўлди ва ташкилотни ўзаро ҳамкорликнинг ва глобал жойлашишнинг янги даражасига олиб чиқди. Ўзбекистон биринчи президентининг Тошкент саммитининг тарихий қарорларини илгари суриш ва қўллаб-қувватлашдаги роли беқиёсдир. Унинг номи Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тарихига абадий киритилган", деб таъкидлаб ўтди Алимов.
ШҲТнинг Ўзбекистон президенти сайловларига тайёргарчиликнинг бориши ва ўтказилишини кузатиш учун келган миссияси 2016 йил 29 ноябрда ўз ишини бошлади.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади