7 365
Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижалари 5 декабрь куни соат 16:00 да эълон қилинади
5 декабрь куни соат 16:00 да ўтказиладиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 4 декабрь соат 22:00 да Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз беришнинг боришига бағишланган брифинг чоғида маълум қилди. Унинг сўзлари МСК расмий сайтида келтирилди.
Унинг таъкидлашича, Овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги ва «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган халқаро демократик нормалар ва принципларга риоя қилинган ҳолда очиқ ва ошкора ўтказилди.
«Айни пайтда сайлов участкаларида ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар алоҳида-алоҳида санаб чиқилмоқда. Овозларни санаб чиқишда Президентликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг 37 мингдан ортиқ кузатувчилари, халқаро кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашмоқда. Жойлардан сайлов мобайнида сайлов қонунчилиги бузилганлиги ҳақида ахборотлар келиб тушмади», — деди Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.
«Эртага, 5 декабрь куни соат 16:00 да ўтказиладиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади», — деб сўзига якун ясади Марказий сайлов комиссияси раиси. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади