14 126
Тошкент метросидаги йўналишлар чизмаси янгиланди: Юнусободда «Файзулла Хўжаев» бекати бўлмайди
Тошкент метрополитенидаги йўналишлар чизмаси янгиланди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.
Чизмада «Сергели» йўналиши ҳам «қурилаётган йўналиш» номи билан пайдо бўлган. Йўналиш олти бекатдан иборат бўлиб, «Чилонзор» йўналишига уланишини кўриш мумкин. Чизмада «Сергели»даги бекатлар номи кўрсатилмаган.
Эски таҳрирдаги йўналишлар чизмасида «Юнусобод» йўналишининг шимолий қисмида учта — «Файзулла Хўжаев», «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари қурилаётгани кўрсатилган эди. Янги чизмада «Файзулла Хўжаев» бекати йўқ — фақат қолган икки бекат қурилаётгани билдирилган.
«Юнусобод» йўналишининг жанубий қисмидаги «Бобур», «Тўқимачи», «Усмон Носир», «Жанубий» бекатлари, эски чизмадаги каби, янгисида ҳам «лойиҳалаштирилаётган бекатлар» сифатида кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тошкент метросининг «Юнусобод» йўналишидаги икки бекатда қурилишни якунлаш, шунингдек, Сергелида ер усти тезюрар метро қурилишини лойиҳалаштиришни жадаллаштириш ҳақида кўрсатма берган эди.
Айни вақтда Юнусободда ҳам, Сергелида ҳам метро қурилиши ишлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади