Меҳнат вазирлиги ҳамкорлигида "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-05-2016 | 11:35 ZAMIN.UZ / Жамият / 19 Май 2016 года
718

Меҳнат вазирлиги ҳамкорлигида "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилади

Меҳнат вазирлиги ҳамкорлигида "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан 2016 йилнинг 22-23 май кунлари соат 09:00дан 17:00гача “Бўш (вакант) иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилади, дейилади "Кун" нашрида.

Ярмаркада 400га яқин корхона ва ташкилотлар ўзларининг 5000дан ортиқ бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашади.

Бундан ташқари, тадбирда иштирок этадиган кўплаб тижорат банклари ўз бизнесини бошлаш истагида бўлганларга имтиёзли кредитлар бериш бўйича содда ва қулай бизнес режаларини тақдимот қилишади.

Қўшимча маълумотларни mehnat.uz сайтидан ва қуйидаги телефон рақамлари орқали олиш мумкин:
(0 371) 239-13-61 ва (0 371) 254-11-03

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru