Минглаб асаларилар икки кун давомида Mitsubishi'ни таъқиб қилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-05-2016 | 11:52 ZAMIN.UZ / Жамият / 28 Май 2016 года
1 058

Минглаб асаларилар икки кун давомида Mitsubishi'ни таъқиб қилишди

Минглаб асаларилар икки кун давомида Mitsubishi'ни таъқиб қилишди

Буюк Британияда асаларилар галаси икки кун давомида қиролича-ари қолиб кетган автомобилни таъқиб этди, деб хабар берди "Кун" нашри.

Порталнинг маълумотларига кўра, Mitsubishi Outlander автомобили соҳибаси Ҳаверфордвест (Уэльс) шаҳри марказида машинасини қолдириб, харидга отланган. Шу пайт ўша ердан ўтиб кетаётган киши машина юкхонасини минглаб асаларилар қоплаб олганини кўриб қолган. У асаларилар ва атрофдаги кишилар ҳақида қайғуриб, тезда етиб келган асалари мутахассисларига қўнғироқ қилди.
Минглаб асаларилар икки кун давомида Mitsubishi'ни таъқиб қилишди

Автомобилни кўздан кечирган экспертлар машинанинг қаеридадир қиролича-арининг яшириниб ётганини тахмин қилишди. Бироқ уни топа олишмади, шу боис кузовдан барча асалариларни йиғиб, олиб кетишди.

Харидларини тугатиб қайтган машина соҳибаси ҳаммаси жойида бўлгани учун машинага ўтириб уйига кетди. Бироқ эртаси куни асаларилар яна машинани эгаллаб олишди, аёл мутахассисларни чақиришга мажбур бўлди. Бу сафар улар автомобиль томига ўрнатилган қиролича ва унинг мулозимларини махсус қутига жойлаштиришга ҳаракат қилиб кўришди.

Операция муваффақиятли якун топди. Арилар чақиб ташлаган асаларичилар жамоаси ҳисобига кўра, гала тахминан 20 минг асаларидан иборат бўлган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru