Москва метросида терроризмда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
30-05-2016 | 22:37 ZAMIN.UZ / Жамият / 30 Май 2016 года
1 049

Москва метросида терроризмда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди

Москва метросида терроризмда гумон қилинган ўзбекистонлик қўлга олинди

30 май куни Москва метросининг "Петровско-Разумовская" бекатида 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар берилади "Кун" нашрида.

"360" телеканали манбасининг маълум қилишича, ушбу шахс Ўзбекистон ҳукумати томонидан конституцион тузумга тажовуз қилишда ва терроризмда айбланиб, қидирувда бўлган.

Аниқлик киритилишича, ушбу шахс Ўзбекистон республикаси ЖКнинг 155 моддаси ("Терроризм"), 159 модданинг учинчи қисми ("Конституциявий тузумга тажовуз қилиш") ва 244,2 модданинг биринчи қисми ("Ўзбекистонда бўлиш тартибларини бузиш") бўйича айбланган.

Айни вақтда ушбу шахс ҳибсда бўлиб турибди. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари унинг қўлга олингани ҳақида хабардор қилинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru