Австралиялик мактаб ўқувчиси дунёдаги энг чиройли бола деб тан олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Австралиялик мактаб ўқувчиси дунёдаги энг чиройли бола деб тан олинди

Австралиялик мактаб ўқувчиси дунёдаги энг чиройли бола деб тан олинди

Instagram ва Twitter фойдаланувчилари 12 ёшли австралиялик Уильям Франклин-Миллерни дунёдаги энг чиройли бола, деб тан олишди, деб ёзади “Даракчи” нашри.

Дастлаб, Уильямнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари интернетнинг шарқий сигментида машҳур бўлди. Унинг расмларини япониялик ўқувчи қиз ўз саҳифасида бўлишди. Мазкур сурат эса Twitter`да минглаб маротаба бўлишилди.

Шундан сўнг Франклиннинг дўсти бўлиш истагидаги интернет фойдаланувчилари кўпайиб кетди.

“Мен ҳар уч дақиқада юзга яқин кузатувчиларга эга бўлардим”,—дейди Франклин.

Мактаб ўқувчисининг айтишича, у дастилаб ўз аккаунтини бузиб кирилган деб ўйлаган. Бироқ, “Сен Япония ва Хитойда ҳақиқатдан ҳам машҳурсан”, қабилидаги изоҳлардан сўнг ҳаммасини англаб етди.

Ҳозирда Instagramда уни 152 минг киши кузатиб боради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru