Шавкат Мирзиёев: энг оғир дамда чин дўст ўзини шундай тутади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-09-2016 | 16:38 ZAMIN.UZ / Жамият / 06 Сентиябр 2016
2 242

Шавкат Мирзиёев: энг оғир дамда чин дўст ўзини шундай тутади

Шавкат Мирзиёев: энг оғир дамда чин дўст ўзини шундай тутади

"Сизнинг бугунги ташрифингиз кўп нарсани англатади, ва биз сиздан бу учун миннатдормиз. Энг қийин дамда энг яқин дўст ўзини шундай тутади, зеро, бутун республика, бутун ўзбек халқи айни вақтда чуқур қайғуда, биз биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич учун аза тутмоқдамиз", — деб таъкидлади Ўзбекистон Бош вазири Владимир Путин билан учрашув чоғида.

"Биз барчамиз кеча Хитойдаги интервьюингизни томоша қилган эдик. Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич ҳақида айтган илиқ гапларингизни диққат билан тингладик. Сиз тўғри таъкидлаб ўтдингиз, ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон ва Россия ўртасида жиддий ўзаро ҳамкорлик тузилмалари қурилган", — деди Шавкат Мирзиёев.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru