Венесуэланинг бир неча штатларида нақд пул етишмаётгани ва дўконларнинг 100 боливарлик қоғоз пулларни қабул қилишни рад этаётганларига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Мамлакат аҳолиси нақд пул етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишни талаб қилмоқда. Бир ҳафта аввал, 12 декабрда Венесуэла 100 боливарлик қоғоз пулни муомаладан чиқариши маълум бўлганди. Венесуэла президенти Николас Мадуронинг айтишича, бу мафияга қарши кураш билан боғланган.
Шу сабабли 17 декабрда Тачира, Трухильо, Монагас, Ансоатеги, Боливар, Баринас ва Сулия штатларида норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Аҳолининг таъкидлашича, савдогарлар ва транспортда ташувчилар 100 боливарлик қоғоз пулни қабул қилишдан бош тортишмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, айни вақтда мамлакат ҳукумати бу ҳолат бўйича ҳеч қандай расмий изоҳ бермаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради