Қашқадарёда “Президент арчаси”га тайёргарлик бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Қашқадарёда “Президент арчаси”га тайёргарлик бошланди

Қашқадарёда “Президент арчаси”га тайёргарлик бошланди

Қарши шаҳридаги Мустақиллик майдони, Наврўз хиёбони, Алишер Навоий номидаги болалар маданият ва истироҳат боғида Қорбобо ва Қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар, концерт дастурлари бошланди. Бу ҳақда ЎзАга асосланиб, “uz24.uz” нашри хабар беради.

Хабарда айтилишича, “Президент арчаси” тадбирини юқори савияда ўтказиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят мусиқали драма, қўғирчоқ театрлари актёрлари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, Қарши шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокида “Янги йилнинг янгроқ садоси”, “Янги йил саргузаштлари” номли эртак-томошаларни саҳналаштириш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.

Вилоят театрларида 28 декабрдан “Ватан ичра саёҳат саодатдур” деб номланган театрлаштирилган байрам тадбирлари бошланади. Ушбу дастурларда юртимиздаги тинчлик-осойишталик, халқимиз ҳаётидаги янгиланиш ва ўзгаришлар, соғлом бола тарбияси йўлида амалга оширилаётган ишлар ўз ифодасини топади.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru