Кейн: учрашувдан сўнг «Челси» футболчилари ўзларини худди АПЛ чемпиони бўлгандек тутишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-05-2016 | 22:35 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Май 2016 года
387

Кейн: учрашувдан сўнг «Челси» футболчилари ўзларини худди АПЛ чемпиони бўлгандек тутишди

Кейн: учрашувдан сўнг «Челси» футболчилари ўзларини худди АПЛ чемпиони бўлгандек тутишди

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн «Челси» футболчиларининг ўзини тутишини танқид остига олди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, учрашувда қайд этилган 2:2 ҳисоби «кўршапалаклар»ни АПЛ чемпиони бўлиш имкониятидан маҳрум этган эди.

«Собиқ чемпионлар дуранг натижадан кейин ўзларини худди чемпион бўлгандек тутсалар, нима ҳам дейиш мумкин?! Бу биз мавсумни яхши ўтказганимизнинг исботидир.

Албатта, ҳаммамиз афсусдамиз, бироқ олға ҳаракат қилишимиз лозим. Кейинги мавсум ҳақида ўйлашимиз керак», – деди Кейн.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru