Блаттер ва ёрдамчилари 5 йил ичида ФИФА да 80 млн доллар маблағни ўзлаштириб юборган » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-06-2016 | 21:09 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Июн 2016 года
349

Блаттер ва ёрдамчилари 5 йил ичида ФИФА да 80 млн доллар маблағни ўзлаштириб юборган

Блаттер ва ёрдамчилари 5 йил ичида ФИФА да 80 млн доллар маблағни ўзлаштириб юборган

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер, ташкилотнинг собиқ бош котиби Жером Вальке ва унинг ўринбосари, молиявий директор вазифасини бажарган Маркус Каттнер кейинги 5 йил давомида ФИФА ҳисобидан жами 80 млн доллар миқдоридаги маблағни бонуслар кўринишида ўз ҳисобларига ўтказиб олишган. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар тарқатди.

Юрист Билл Буркнинг айтишича, ФИФАнинг собиқ уч нафар амалдори "қинғир йўл орқали бойиш" мақсадида амалга оширган ҳаракатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар қўлга киритилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Швейцария прокуратураси томонидан ФИФАнинг Цюрихдаги қароргоҳида тинтув ўтказилди ва бир қатор ҳужжатлар олиб кетилди.

Прокуратура вакили бугунги текширувлар Жанни Инфантинога алоқадор эмаслигини билдирди.

ФИФА амалдорларининг порахўрлиги билан боғлиқ можаролар ўтган йилнинг май ойида ошкор бўлди. Швейцария ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ташкилотнинг бир неча нафар юқори мартабали амалдорларини пора олишда гумон қилиб қамоққа олди.

Бу можаролар фонида Йозеф Блаттер истеъфога чиқди. 2016 йилнинг февралидаги сайловдан кейин Жанни Инфантино ташкилотнинг янги раҳбарига айланди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru