Евро-2016: Исландия Англияни енгди ва турнир чорак финалида Францияга қарши ўйнайдиган бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
28-06-2016 | 12:51 ZAMIN.UZ / Спорт / 28 Июн 2016 года
549

Евро-2016: Исландия Англияни енгди ва турнир чорак финалида Францияга қарши ўйнайдиган бўлди

Евро-2016: Исландия Англияни енгди ва турнир чорак финалида Францияга қарши ўйнайдиган бўлди

Исландия терма жамоаси Европа чемпионатининг нимчорак финалида Англия билан учрашди. Ницца шаҳридаги «Альянц Ривьера» стадионида кечган учрашувда инглизлар 1:2 ҳисобида ютқазди, дейилади "Кун" нашрида.

Учрашув бошида Раҳим Стерлингга нисбатан жарима майдонида қўполлик ишлатилгач, ўйин ҳаками Дамир Скомин 11 метрли нуқтани кўрсатди. Нуқтага яқинлашган Уэйн Руни Ханнес Халлдорсон дарвозасини ишғол қилди - 1:0.

Бу голдан 90 сония ўтиб Кари Арнасон Ҳарт дарвозаси томон тўп узатди, тўпга биринчи бўлиб етиб келган Рагнар Сигурдссон ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлим ўртасида Йон Дади Бодварссон Колбейнн Сигторссонни ажойиб пас билан таъминлади ва у кучсиз зарбаси билан Жо Ҳартнинг чап бурчагини ишғол қилди - 1:2.

Учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва Англия Евро-2016 турниридаги иштирокини якунлади. Исландия турнирнинг чорак финалида мезбон Францияга қарши ўйнайди. Учрашув 3 июль куни бўлиб ўтади.

Англия – Исландия 1:2
Голлар: 1:0 – 4, пенальти Руни, 1:1 – 6 Сигурдссон, 1:2 – 18 Сигторссон.
Англия – Ҳарт, Кэйхилл, Роуз, Уокер, Смоллинг, Алли, Дайер (Уилшер, 46), Стерлинг (Варди, 60), Старридж, Кейн, Руни (Рэшфорд, 86).
Исландия – Хальдерссон, Сигурдссон, Скуласон, Сэварссон, Арнасон, Гудмундссон, Сигурдссон, Гуннарссон, Бьярнасон, Сигторссон (Бьярнасон, 77), Бедварссон (Траустасон, 89).
Огоҳлантиришлар: Сигурдссон (38), Старриж (47), Гуннарссон (65).

Англия - Исландия (1:2) учрашуви статистикаси:

Зарбалар: 18-8
Аниқ зарбалар: 5-5
Ноаниқ зарбалар: 10-3
Тўсилган зарбалар: 3-0
Дарвоза устуни/тўсини: 0-0
Бурчак зарбаси: 7-2
Оффсайд: 2-1
Тўп билан муомала қилиш: 63%-37%
Тўп узатмалар: 529-254
Аниқ тўп узатмалар: 445-172
Ҳимоядаги муваффақиятли ҳаракатлар: 37-49
Қоида бузишлар: 6-15
Огоҳлантиришлар: 1-2
Четлатишлар: 0-0

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru