"Барселона"да янги жанжал » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-03-2015 | 17:52 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Март 2015 года
758

"Барселона"да янги жанжал

"Барселона"да янги жанжал

Испанияда "Барселона" клуби трансфер қўмитаси аъзоси Карлес Решакнинг интервьюси атрофида янги шов-шув кўтарилди.

28 февраль куни Испания ОАВ тарқалган интервьюни Луис Бускетс чоп эттирган ва буни Решакнинг розилиги билан амалга оширганини айтган, ўз навбатида Решак интервьнинг чоп этилишига розилик бермаганини таъкидламоқда.

Решак бу сўзларини Барселонада ишлаётган Жирона шаҳри фуқароларининг 4 сентябрь куни бўлиб ўтган ички суҳбатида айтган. Решак 2015 йилнинг февралида каталонияликларнинг трансфер қўмитаси аъзосига айланган.

Интервьюда Хосеп Гвардиола ва Тито Виланова ўртасидаги жанжал бўлгани, Мессининг ўтган мавсумда кўп пицца егани, шунингдек, Луис Энрике клубда махсус қоидалар системаси ўрнатганлиги айтилган.

Манба: Stadion.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru