Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингида 56-ўринда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингида 56-ўринда

Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингида 56-ўринда

Пляж футболи бўйича терма жамоаларнинг июль ойи якунларига кўра янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни дамда рейтингнинг 56-поғонасида бормоқда, деб хабар беради “ЎФФ”.

Ўзбекистон июнь ойи якунларига кўра ҳам айнан мана шу поғонадан жой олган эди. Ҳозирги вақтда Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 131 очко мавжуд.

Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон ҳозирда 9-ўринни эгаллаб турибди. ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингида 1320 очко тўплаган Эрон терма жамоаси етакчилик қилмоқда.

ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:

1 (7) Эрон – 1320
2 (10). БАА – 900
3 (14). Япония – 752
4 (16). Уммон – 610
5 (29). Ливан – 390
6 (41). Хитой – 242
7 (51). Таиланд – 154
8 (54). Бахрайн – 141
9 (56). Ўзбекистон – 131
10 (57). Вьетнам – 126

Жаҳон рейтингини 3249 очко тўплаган Португалия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи поғона Россия (3211) терма жамоасига тегишли бўлса, учинчи ўрин Бразилия (2095) термасига тегишли.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru