Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Колумбиянинг Кали шаҳрида Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистонлик футзалчилар Калидаги "Колизео Эль Пуэбло" спорт мажмуасида биринчи расмий машғулотини ўтказди. Машғулотдан сўнг бош мураббий Хосе Мария Мендез ва жамоа сардори Артур Юнусов биринчи тур ўйинидан олдинги матбуот анжуманида иштирок этишди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
Артур Юнусов: "Биринчи мақсадимиз - гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш. Ушбу мақсадга эришиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз".
Хосе Мария Мендез: "Бизни аутсайдерлар қаторида кўришмоқда, аммо бу нарса бизга қўл келиши мумкин. Гуруҳимиз кучли, лекин биз барчага "сюрприз" тақдим этмоқчимиз. Муваффақиятли иштирок, Ўзбекистонда футзални янада ривожланишига туртки беради. Мен шогирдларимга ишонаман. Панама кучли жамоа, аммо биринчи ўйин жуда муҳим ахамиятга эга. Ғалаба биз томонда бўлади деб умид қиламан".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи турни Калидаги "Колизео Эль Пуэбло" спорт мажмуасида Панамага қарши ўтказишади. Учрашув маҳаллий вақт билан 10 сентябрь куни 18:00 (Тошкент вақти билан 11 сентябрь 04:00)да бошланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради