Нодирбек Якуббоев шахмат бўйича ЖЧ бронза медали соҳиби бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Нодирбек Якуббоев шахмат бўйича ЖЧ бронза медали соҳиби бўлди

Нодирбек Якуббоев шахмат бўйича ЖЧ бронза медали соҳиби бўлди

Ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида 61 мамлакатдан 412 спортчи иштирок этди, "gazeta.uz" нашри
20 сентябрдан 4 октябрга қадар Россиянинг Ханти-Мансий шаҳрида 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида шахмат бўйича Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада 61 мамлакатдан 412 шахматчи (221 ўсмир ва 191 қиз) қатнашди. Спортчилар икки — ҳар икки жинс вакиллари иштирок этиши мумкин бўлган «опен» ва фақатгина қизлар учун секцияда баҳсга киришди. Ўзбекистон термасидан олти нафар шахматчи қатнашди.

Ўзбекистон вакилларидан фақат бир нафари — Нодирбек Якуббоев (жаҳон рейтингида 2431 пункт) 43 мамлакатдан келган 76 нафар 14 ёшгача спортчи ўртасида 11 тур якунларига кўра бронза медалига сазовор бўлди.

Нодирбек Якуббоев шахмат бўйича ЖЧ бронза медали соҳиби бўлди

18 ёшгача қизлар орасида грециялик Ставрула Цолакиду, ўсмирлар ўртасида арманистонлик Мануэль Петросян олтин медалга сазовор бўлди. Ҳиндистонлик Хагавене Аланкша ҳамда Арманистон вакили Хаик Мартиросян 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ғолиб деб топилди.

14 ёшгача шахматчилар орасида хитойлик Чжу Жинер ҳамда Семёна Ломасова биринчи ўринни банд этди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru