Эрон термаси бош мураббийи Карлуш Кейруш эгаллаб турган лавозимини тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда мутахассис Facebook’даги саҳифасидаги маълумотга асосланиб Кун.уз сайти хабар бермоқда.
«Дўстлар, федерация президенти билан 5 соатлик суҳбатдан сўнг терма жамоадан кетиш ҳақида ариза ёздим. Терма жамоанинг ЖЧ–2018 саралаш ўйинларига тайёргарлик режасини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароитнинг йўқлиги, федерацияга қарши бўлганлар сонининг кўплиги, терма жамоа ғалабасини ўйламайдиган спорт агентлари борлиги шундай қарорга келишимга сабаб бўлди.
Мағлубиятсиз ўтган бир йил, ЖЧ–2018 саралаши 3-босқичида гуруҳда 1-ўринда бораётганимиз, ФИФА рейтингида Эрон Осиёнинг энг кучли жамоаси бўлиб турганимизга қарамасдан Эрон футбол федерацияси тайёргарлик режасини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароити ва ваколати йўқлигини айтмоқда» - деб ёзган Карлуш Кейруш.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш гуруҳида 11 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи, Ўзбекистон терма жамоаси эса 9 очко билан 3-поғонада бормоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади