07:31 / 11.01.2017
5 525

Криштиану Роналду ўзини жаҳон футболининг бир қисми деб атади

Криштиану Роналду ўзини жаҳон футболининг бир қисми деб атади

«Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини жаҳон футболининг бир қисмига айланган деб ҳисоблай бошлади.

Душанба оқшомида Роналду ФИФА талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди.

«Менда шубҳа йўқки, мен энди жаҳон футболи тарихининг бир қисмиман. Бу менинг мақсадим эди. Мен футбол ўйнашни бошлаганимдаёқ – шунчаки футболчи бўлишни эмас, дунёнинг энг зўр футболчиси бўлишни мақсад қилиб қўйгандим. Буни уддаладим - совринлар, рекордлар, индивидуал мукофотлар шундан гувоҳлик бермоқда", - дея Роналдудан иқтибос келтирган ФИФА расмий сайти.

Португалиялик футболчи шунингдек, келгусида ўзини мураббий сифатида кўрмаслиги ва Португалия терма жамоаси билан 2017 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубогида зафар қозонмоқчи экани ҳақида гапириб ўтган.

«Ҳеч қачон ҳеч қачон деманг. Мен келгусида нималар бўлишини билмайман, аммо айни вақтда мен ўзимни мураббий сифатида кўрмаяпман», -деган Роналду.

Криштиану Роналду 2016 йил ҳисобидан 4та жамоавий ва 10та индивидуал мукофотга сазовор бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду ўзини жаҳон футболининг бир қисми деб атади