Лионель Месси: Америка Кубоги финалида гол уришга ҳаракат қиламан » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-07-2015 | 14:13 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Июл 2015 года
808

Лионель Месси: Америка Кубоги финалида гол уришга ҳаракат қиламан

Лионель Месси: Америка Кубоги финалида гол уришга ҳаракат қиламан

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Парагвайга қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди, деб ёзади Kun.uz.

“Ўйин бошида гол киритишимиз қийин кечди. Аммо битта гол уриб олсак, ҳаммаси яхши бўлишини билардик. Бунгача 4та ўйинда 4та гол ургандик, бугун эса бир йўла 6та тўп киритдик.

Биз ЖЧ-2014да финалга қадар етиб бордик, бу турнирда ҳам финалга чиқдик. Эндиликда бу мусобақада ғалаба қозонмоқчимиз. Гол ура олмаётганим муҳим эмас, муҳими жамоа буни амалга оширмоқда.

Умид қиламанки, финалда ўз голимни нишонлайман”, - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Месси Парагвайга қарши ўтказилган ўйинда, киритилган 6та голнинг 3тасига ҳаммуаллифлик қилди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru