ОФК Ислом Тўхтахўжаевни 4та ўйинга дисквалификация қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-12-2014 | 13:09 ZAMIN.UZ / Спорт / 06 Декабр 2014 года
2 060

ОФК Ислом Тўхтахўжаевни 4та ўйинга дисквалификация қилди

ОФК Ислом Тўхтахўжаевни 4та ўйинга дисквалификация қилди

ОФК Тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Ислом Тўхтахўжаевни 4та ўйинга дисквалификация қилди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».

ОФК томонидан эълон қилинган қарорга кўра, Тўхтахўжаев Инчеонда бўлиб ўтган Осиё Ўйинларининг футбол мусобақаси, Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўртасидаги нимчорак финал баҳсида ҳақорат қилган (кимни ҳақорат қилгани ёзилмаган) ва Ҳалол ўйин қоидасини бузган. Ислом ОФК Тартиб-интизом Кодексининг 57-моддаси бўйича айбдор деб топилган ва 4та ўйинда майдонга тушишдан маҳрум қилинган.

Ислом 23 ёшгача бўлган футболчилар мусобақаси туфайли дисквалификация олди. Тартиб-интизом қўмитасининг 38-моддасига кўра, ўсмирлар, ёшлар ва олимпия терма жамоаларидаги дисквалификациялар, агар футболчи бошқа бу мусобақаларда иштирок этмаса, навбатдаги ёш тоифасидаги мусобақаларга қўлланилади. Демак, Тўхтахўжаевнинг дисквалификацияси миллий терма жамоадаги ўйинларига қўлланилади. Жазо чораси қарорида дисквалификацияга нисбатан Тартиб-интизом кодексининг 38,2 (d) моддаси ҳам қўлланилиши ёзилган. Унга кўра, Ислом ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга туша олмайди ва бу унинг дисквалификация муддатига киради. Ўзбекистон Осиё кубогига қадар 4та ўртоқлик учрашувини ўтказса, "Локомотив" футболчиси Осиё кубогигача "тоза" бўлиб олади.

Шунингдек, Ислом Тўхтахўжаев 10 минг доллар миқдорида жаримага тортилди. Жарима 30 кун давомида ОФКга тўланиши лозим, акс ҳолда унинг жазо чораси янада кучайтирилади.

Ислом Тўхтахўжаев яна шундай хатти-ҳаракат қилса, янада кескинроқ жазога тортилиши огоҳланлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, Инчеонда бўлиб ўтган Саудияга қарши ўйинда Ислом Тўхтахўжаев майдондан четлаштирилмаган, ҳаттоки сариқ карточка ҳам олмаганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru