Интернетда Роналду ҳақидаги фильм трейлери пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Интернетда Роналду ҳақидаги фильм трейлери пайдо бўлди

Интернетда Роналду ҳақидаги фильм трейлери пайдо бўлди

Интернетда португалиялик футболчи Криштиану Роналдунинг саргузаштлари ҳақидаги ҳужжатли фильм пайдо бўлди. Ушбу 2 дақиқали роликда картинанинг 9 ноябрь куни премьера қилиниши айтилган.

Ушбу картина ижодкорлари 14 ой давомида иш олиб боришган. Муаллифлар бу фильм орқали Роналдунинг ҳаётида кўпчиликка ноаён сирларнинг ошкор этилишига ишонтиришмоқда. Муаллифлар Роналдунинг фақат футболчи сифатидагина эмас, ота сифатида, оилапарвар инсон сифатида ҳамда яхши дўст сифатида ҳам кўрсатишган.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи Португалия футболи тарихидаги энг кучли футболчи сифатида тан олинган. Унга 2015 йилнинг январида учинчи марта "Олтин тўп" мукофоти топширилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: video

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru