Криштиану Роналду: Вақти келиб «Барселона»да ўйнамаслигимга 100 фоиз кафолат бера олмайман » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Криштиану Роналду: Вақти келиб «Барселона»да ўйнамаслигимга 100 фоиз кафолат бера олмайман

Криштиану Роналду: Вақти келиб «Барселона»да ўйнамаслигимга 100 фоиз кафолат бера олмайман

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Барселона"да ёки "МЮ"дан бошқа инглиз клубида ўйнаши мумкинлиги ҳақида саволга жавоб қайтарди.

"Бу ҳақида бирор нарса дейиш қийин... Менинг ҳамма соҳада ўз фикрим бор. Масалан, вақти келиб "Барселона" ёки "МЮ"дан ташқари бирор жамоада ўйнашим деярли мумкин бўлмаган масала. Аммо мен бу ҳақида 100 фоиз кафолат билан гапира олмайман.

Футболда бирор нарсани олдиндан айтиш мумкин эмас. Мен гарчи "Реал"да фаолиятимни якунлашим мумкин бўлсада, исталган жамоа ва исталган лигада ўйнашим мумкинлигини ҳаёлимнинг бир четида ушлаб тураман. Тўғрисини айтаман, эртага нима бўлишини билмайман", - дейди Роналду.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru