Криштиану Роналду дунёнинг энг қимматбаҳо футболчилари учлигида қайд этилмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-01-2016 | 13:01 ZAMIN.UZ / Спорт / 06 Январ 2016 года
1 655

Криштиану Роналду дунёнинг энг қимматбаҳо футболчилари учлигида қайд этилмади

Криштиану Роналду дунёнинг энг қимматбаҳо футболчилари учлигида қайд этилмади

CIES футбол тадқиқотлари маркази Европанинг кучли беш лигасидаги футболчиларнинг тахминий нархларини эълон қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Марказ талқинига кўра, жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчиси деб "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси топилди. Унинг трансфер нархи 250,7 млн еврога баҳоланди.

Иккинчи ва учинчи ўринларда "Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар (152,7 млн доллар) ҳамда "Челси"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Эден Азар (130,5 млн евро) қайд этилган.

"Реал" футболчиси Криштиану Роналду эса 114 млн еврога баҳоланган ва у тўртинчи ўринда жойлашган.

Бундай рўйхат йилига 2 марта чоп этилади.

Энг қиммат футболчилар ўнлиги:
1. Лионель Месси («Барселона») — € 250,7 млн
2. Неймар («Барселона») — € 152,7 млн
3. Эден Азар («Челси») — € 130,5 млн
4. Криштиану Роналду («Реал») — € 114 млн
5. Гарри Кейн («Тоттенхэм») — € 91,3 млн
6. Рахим Стерлинг («Манчестер Сити») — € 89,8 млн
7. Антуан Гризманн («Атлетико») — € 88,3 млн
8. Луис Суарес («Барселона») — € 86,3 млн
9. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») — € 82,1 млн
10. Алексис Санчес («Арсенал») — € 81,9 млн.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru