Афсонавий боксчи Муҳаммад Али бугун 74 ёшга тўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-01-2016 | 22:18 ZAMIN.UZ / Спорт / 17 Январ 2016 года
1 978

Афсонавий боксчи Муҳаммад Али бугун 74 ёшга тўлди

Афсонавий боксчи Муҳаммад Али бугун 74 ёшга тўлди

Асл исми шарифи Кассиус Клей, мусулмон динини қабул қилганидан кейин Муҳаммад Алига айланган афсонавий боксчи бугун 74 ёшга тўлди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

У 1942 йилнинг 17 январь куни АҚШнинг Кентукки штати Луисвилл шаҳрида дунёга келган.

Ҳаётини бокс билан боғлаган Муҳаммад Али ярим оғир вазн тоифасида 1960 йилги XVII Ёзги Олимпия ўйинларида чемпионлик шохсупасига кўтарилган. Суперо оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони (1964—1966, 1974—1978) бўлган. Беш карра “Йил боксчиси” (1963, 1972, 1974, 1975, 1978) ҳамда 10 йилликнинг “Энг яхши боксчиси” дея эътироф этилган.

Бутун дунёга Муҳаммад Али номи билан танилган Кассиус Марселлус Клей доимо журналистлар қуршовида бўлса-да, унинг ҳаётидаги айрим воқеаларни жуда камдан-кам инсонлар билишган. Ана шундай инсонлардан бири унинг дўсти, “Life” журналининг илк қора танли сураткаши Гордон Паркс бўлган. Алининг кўплаб суратларини айнан Паркс олган. Афсонавий боксчининг 60-йиллар ўрталари ва 1971 йилгача бўлган фаолияти давомида олинган айрим суратлар билан танишинг.
Афсонавий боксчи Муҳаммад Али бугун 74 ёшга тўлди

Кассиус Клей ва Гордон Паркснинг танишуви 60-йиллар ўрталарида, боксчи Римдаги Олимпиада ўйинларида ғалабага эришганидан сўнг амалдаги чемпионларнинг унвонларига кўз тика бошлаган пайтда юз берган. Бўлажак афсонавий спортчи Паркснинг қора танли бўлса-да, юқори мавқега эриша олгани ва оддий оиладан эканлиги боис у билан дўст тутинган.
Афсонавий боксчи Муҳаммад Али бугун 74 ёшга тўлди

Алининг бокс билан шуғуллана бошлашига маҳаллий спорт тўгарагида суратга олинган фильмни кўргач, телевизорда чиқишни ва суратлари журналларда босилишини хоҳлаши сабаб бўлган.

Гордон Паркс Муҳаммад Али юксак чўққига эришиш учун нималардан воз кечганини ҳам кўрсатиб бера олган. Алининг тинимсиз машғулотлари, зарарли одатлардан бутунлай воз кечиши ва соғлом овқатланиш тарзига қатъий риоя қилиши – буларнинг бари боксчининг ҳурматга сазовор бўлишига олиб келган.

Вьетнамда ҳарбий хизматни ўташдан бош тортгач, Кассиус Клей бир зумда барча чемпионлик унвонларидан ажралди, шунингдек, уч йил давомида бокс жангларида қатнашиш имкониятидан ҳам маҳрум этилди. Кассиуснинг урушга боришдан бош тортишига сабаб, унинг инсонларни ўлдиришни тақиқловчи дин — Исломни қабул қилганлиги эди.

Ислом динини қабул қилгач, Кассиусга дастлаб Икс фамилиясини беришди. Кейинчалик эса унга тантанали равишда Муҳаммад Али исми берилди.

Профессионал спортдан уч йил узоқда юрган Али реклама ва спорт лойиҳаларида иштирок этиш орқали уч миллион долларга яқин пул ишлади. Бу давр мобайнида спортчи ва унинг агентлари Муҳаммад Алининг профессионал рингга қайтиши учун имконият излашди.

Бир марта у ҳайдовчилик гувоҳномаси мос келмайдиган автомобилни бошқаргани учун бир ҳафтага қамоқ жазосига маҳкум этилди. Муҳаммад Али ўз автобиографиясида бу даврни ҳаётининг энг ёқимсиз даври деб атайди.

Алининг катта спортга қайтиши профессионал фаолиятидаги илк мағлубият билан бошланди. “Аср жанги” деб аталган беллашувда у Жо Фрейзердан мағлубиятга учради. Реванш жангидаги Фрейзер устидан қозонилган ғалаба ва ёш Формандан чемпионлик унвонини қайтариб олиш имконияти Муҳаммад Алига куч бағишлади ва у бошлаган ишини ниҳоясига етказиб, барчанинг ёқимтойига айланди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru