Шимолий Корея Мессини таклиф қилмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
02-12-2014 | 12:56 ZAMIN.UZ / Спорт / 02 Декабр 2014 года
2 477

Шимолий Корея Мессини таклиф қилмоқчи

Шимолий Корея Мессини таклиф қилмоқчи

КХДР пойтахти Пхеньян шаҳрида янги халқаро футбол мактаби ишга туширилди. Шимолий кореялик ОФК Ижроқўми аъзоси Хан Ун Гёнг мактабнинг очилиш маросимига аргентиналик футбол юлдузи Лионель Мессини таклиф қилиш ниятида эканини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у Филиппин пойтахт Манилада бўлиб ўтган ОФК йиғилиши чоғида маълум қилди.

"Мен Мессини таклиф қилмоқчиман, боиси бизнинг болалар уни жуда яхши кўришади. Мен Пхеньяндаги халқаро футбол мактабига борганимда болалардан энг яхши футболчи ким эканини сўрайман. Улар эса: "Биз Мессини севамиз", дея жавоб беришади. Ҳаттоки қизлар ҳам.

Улар Месси ҳақида китоб ўқишади, унинг ўйинларини Интернет орқали томоша қилишади. Болалар футболни яхши кўришади ва барча футболчиларни яхши танишади. Мессининг юртимизга келиши катта шов-шувга сабабчи бўларди. Месси яхши инсон, у болаларни яхши кўради", - дейди Хан Ун Гёнг.

Фото: Stadion.uz
Текст: Stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru