Жанубий Кореяда 2018 йили 5G мобил тармоғи ишга тушиши кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жанубий Кореяда 2018 йили 5G мобил тармоғи ишга тушиши кутилмоқда

Жанубий Кореяда 2018 йили 5G мобил тармоғи ишга тушиши кутилмоқда

Жанубий Кореянинг KT алоқа оператори келгусида 5G инфратузилмаси таркибий қисмига айланиши мумкин бўлган маълумотларни мобил узатиш тармоғи янги тизимини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Илк бешинчи авлод тижорий тармоқлари 2020 йилда ишга тушиши мўлжалланган. Уларнинг маълумот узатиш максимал тезлиги сониясига 20 Гигабит бўлиши белгиланган. KT мутахассислари янги тизимни NEC қурилмаси асосида синовдан ўтказгани билдирилмоқда. Синов давомида юқори частоталардан фойдаланилган, маълумотлар узатиш тезлиги эса сониясига 3,2 Гбитни ташкил этган.

Алоқа оператори 5G тармоғини 2018 йилда ишга туширишни режалаштирган, бироқ гап тажриба тариқасидаги тизим ҳақида кетаётганлиги эҳтимолдан холи эмас. 5G имкониятлари намойиши Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида 2018 йил февралида бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинлари чоғида ўтказилиши кутилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru