Google, Facebook, Microsoft ва Twitter қочқинларга ёрдам беришга ваъда берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google, Facebook, Microsoft ва Twitter қочқинларга ёрдам беришга ваъда берди

Google, Facebook, Microsoft ва Twitter қочқинларга ёрдам беришга ваъда берди

АҚШнинг йирик технологик корпорациялари Оқ уй билан бирга қочқинларга ёрдам бериш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштирдилар, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Хусусан, Google компанияси 10 минг ливанлик болага бепул таълим берувчи нодавлат ташкилотлари учун техник мутахассисларини молиялашга ва кредитлашга ваъда берди. Бундан ташқари, корпорация европалик қочқинлар учун умумий қиймати 5,3 млн доллар бўлган Chromebook ноутбукларини хайрия қилди.

"Фейсбук" раҳбарияти Греция бўйлаб 35 та ҳудудда бепул Wi-Fi-уланишни таъминлашни режалаштирмоқда ва қочқинлар лагерларига интернетга бепул киришни тақдим қилиш учун БМТ билан ҳамкорликни давом эттиради. Ижтимоий тармоқ, шунингдек, муҳожирларга ёрдам берувчи жамоатчилик ташкилотларига маблағ йиғиб беради. Бундан ташқари, компания қочқинлар ўзларининг техник ва тадбиркорлик малакаларини ривожлантира оладиган инновацион марказ қурмоқчи.

HP Inc. ҳам Ливан ва Иорданияда катталар ва болалар учун 6 та қочқинларни ўқитиш маркази қуришни режалаштирмоқда.

Бу компаниялардан ташқари, муҳожирларга ёрдам беришда Twitter, Coursera6 Zynga, Uber, LinkedIn, IBM ва TripAdvisor компаниялари ҳам иштирок этмоқчи.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru