Airspace – дронларни ушлайдиган овчи дрон » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Airspace – дронларни ушлайдиган овчи дрон

Airspace – дронларни ушлайдиган овчи дрон

Бугунги кунга келиб дронлар жаҳон бўйлаб кенг оммалашмоқда. Бироқ баъзи дрон фойдаланувчилари уларни нотўғри мақсадларда ишлатаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. АҚШнинг Airspace компанияси мана шундай қоидабузар учиш қурилмаларини ушлайдиган дронни намойиш этди. Дроннинг номи компания номи билан бир хил.

Airspace адаптив ўрганиш технологияларидан фойдаланганлиги туфайли унинг автоном ишлаш имкониятларини доимий тарзда такомиллашиб боради. Бундай дрон эгалари атрофдаги бошқа бегона дронларни мобил илова орқали аниқлаш ва Airspace’ни уларни ушлаш ва зарарсизлантириш учун йўналтиришлари мумкин. Бундан ташқари, овчи дроннинг ўзи ҳам автоном равишда бегона дронларни топиши кўзда тутилган. Бунинг учун электрон машина обзоридан фойдаланилади.
Airspace – дронларни ушлайдиган овчи дрон

Ҳозирча моделнинг қачон сотувга чиқарилиши маълум қилинмаган. Дрон, асосан, ижтимоий тартибни сақлаш органлари, давлат ва хусусий ташкилотлар учун мўлжалланган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru