Coca-Cola бутилкага ўрнатиладиган селфи камера чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Coca-Cola бутилкага ўрнатиладиган селфи камера чиқаради

Coca-Cola бутилкага ўрнатиладиган селфи камера чиқаради

Турли хилдаги ичимликлар билан дунёга танилган АҚШнинг Coca-Cola компанияси ўзини гаджетлар саноатида ҳам синаб кўриш ниятида, шекилли. Фирма яқинда пластик идишга ўрнатилаган селфи камерани ишлаб чиқди. Terabayt.uz нашрининг ёзишича, аксесскарни 500 мл сиғимдаги Coca-Cola бутилкасига ўрнатиш мумкин. Шу тариқа оддий ичимлик идиши селфи оладиган бутилкага айланади-қўяди.

Қиялик бурчаги 70 градусдан ошганда аксессуар автоматик тарзда расмга олишни бошлайди (яъни бевосита ичимликни истеъмол қилиш вақтида). Аксессуарда олинган расмларни бошқа қурилмага узатишга хизмат қиладиган USB порт ҳам кўзда тутилган.

Ҳозирча гаджетнинг бошқа техник параметрлари ва сотувга чиқиш санасига аниқлик киритилмаган. Бироқ тизерларга қараганда аксессуар тез орада АҚШ дўконларида пайдо бўлиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru