Instagram ижтимоий тармоғи бундан буён хабарлар скриншотлари ҳақида маълумотлар беради. Life.ru'га кўра, янгилик инстаграмнинг барча хабарларига тааллуқли эмас, улар фақат фойдаланувчи Instagram Direct орқали юборувчи хабарларга тегишли, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Бир ҳафтадан ортиқроқ вақт аввал мобил илованинг навбатдаги версиясида Instagram Direct'да суратлар, видеолар ҳамда жонли трансляциялар (ҳозирча ҳамма фойдаланувчилар фойдалана олмайди) йўқолиб бораётганлиги маълум бўлди. Эфир ниҳоясига етгач, унинг тарихи ҳам йўқолади.
"Instagram нима учундир фойдаланувчиларни яна бир янгиликдан бехабар қолдирди: кимдир унинг йўқолиб бораётган контентидан скриншот олишга уринса, фойдаланувчи бу ҳақида тизимли хабар олади", - деб ёзилади манбада.
Бу баъзи фойдаланувчиларнинг норозилигига сабаб бўлди. Ҳаттоки нуфузли The Verge ресурси ҳам дастлаб янгилик Instagram Direct'гагина эмас, барча хабарларга тегишли эканлиги ҳақида маълумот берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди