Интернет тармоғида iDrop News дизайнерлари томонидан ишланган рамкасиз iPhone 8 концепти пайдо бўлди. Модель кенг тарзда тарқалган рамкасиз Apple флагманига доир хабарлар асосида яратилган.
Миш-мишларга қараганда, 2017 йилда Apple компанияси янги инновацион флагмандан ташқари, яна иккита такомиллаштирилган, бироқ аввалги қурилмалардан катта фарқ қилмайдиган iPhone 7s ва iPhone 7s Plus смартфонларини ҳам тақдим қилиши мумкин, деб ёзмоқда Terabayt сайти.
Концептга асосан, iPhone 8 флагманининг олд панели бутунлай экран билан қопланади. Аппарат ойнаванд корпус, симсиз зарядлаш технологияси ва 4К аниқлигидаги OLED экранга эга бўлади. Шунингдек, унга инфрақизил кўз ёй сканери ўрнатилиши мумкин. Албатта, буларнинг барчаси ҳозирча тахмин. Аммо, бир нарса аниқки, “Олма” мухлислари ундан анчадан бери янги ва оламшушмул инновацияларни кутишмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади