Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари Интерпол ва АҚШ Федерал қидирув бюроси сўрови билан россиялик дастурчи Станислав Лисовни ҳибсга олишди. Бу ҳақда RT телеканалига асосланиб Кун.уз хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, Лисов Таганрогда дастурчи бўлиб ишлайди, у сайтларни қўллаб-қувватлаш ва барпо қилиш билан шуғулланади. Эр-хотин Испанияга дам олиш учун келган бўлган.
«Биз ижарага олинган машинани топшириб, Лионга учиш учун Барселона аэропортига келганимизда, бизни тўхтатишди. Автомобилдан чиққанимизда, икки нафар полициячи келиб, эримни ҳибсга олишларини айтишди ҳамда телефон, планшет ва ноутбукни текшира бошлашди», — деган Дарья Лисова.
Испания полицияси Лисовни ФҚБ ва Интерпол сўрови билан қўлга олганини маълум қилган.
Лисовга ҳеч қандай айблов эълон қилинмаган. Айни вақтда, россиялик дастурчи Каталониянинг Brians қамоқхонасида сақланмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради