Facebook смартфонлар учун кирувчи қўнғироқ рақами эгасини аниқловчи дастур чиқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook смартфонлар учун кирувчи қўнғироқ рақами эгасини аниқловчи дастур чиқарди

Facebook смартфонлар учун кирувчи қўнғироқ рақами эгасини аниқловчи дастур чиқарди

Facebook компанияси смартфонлар учун кирувчи қўнғироққа қараб телефон қилаётган кишининг шахсини аниқловчи илова яратиб, уни Hello номи билан АҚШ бозорига чиқарди. Бу ҳақда ТАСС'га асосланиб Дарё нашри хабар бермоқда.

Янги илова смартфон ёки уяли телефон соҳибига ёқимсиз суҳбатдош ёки оғир мулоқотнинг олдини олиши имконини беради. Ҳозиргача рақам соҳиби фақатгина у контактлар рўйхатига киритилган бўлса аниқлайдиган функция мавжуд эди, Facebook чиқарган дастур эса кирувчи рақам эгасини ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга қараб аниқлаб беради.

Ҳозирда Hello АҚШнинг турли шаҳарларида кўнгиллиларга тарқатилмоқда. Агар фойдаланувчилар у ҳақида ижобий фикр билдирса, бошқа давлатларга ҳам чиқарилади. Таъкидлаш лозимки, илова фақатгина Facebook фойдаланувчиси бўлган жисмоний ва юридик шахслар рақамларини аниқлайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru