Олимлар 17 йилдан бери ўзга сайёраликларнинг сигнали деб қабул қилиб келган сигналлар микротўлқинли печники бўлиб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Олимлар 17 йилдан бери ўзга сайёраликларнинг сигнали деб қабул қилиб келган сигналлар микротўлқинли печники бўлиб чиқди

Олимлар 17 йилдан бери ўзга сайёраликларнинг сигнали деб қабул қилиб келган сигналлар микротўлқинли печники бўлиб чиқди

Австралиялик олимлар 17 йилдан бери ўзга сайёраликларнинг сигнали деб қабул қилаётган сигналлар аслида микротўлқинли печнинг сигналлари бўлиб чиқди. Австралия обсерваторияларидан бирининг “Паркс” номли кучли телескопи бу сигналларни илк бор 1998 йилда қайд қилган, деб ёзади Kun.uz.

Олимлар 1998 йилдан бери бу сирли ахборотни қайд қилиб, ўрганиб келишган. Улар бу сигналларни Ер сайёраси яқинида жойлашган қандайдир объект узатяпти, деб тахмин қилишган. “Паркс” телескопи 2 сония давом этадиган бу сигналларни йилига 2 марталик даврийлик билан қабул қилиб келган.

Обсерваторияда янги қурилма келтирилгандан кейин кўп йиллик меҳнат ва узоқ йилдан бери кутилган алоқага чиқишга умид бирданига пучга чиқди. Сигнални тарқатаётган сирли манба обсерваториянинг ошхонасида ўрнатилган оддий микротўлқинли печь бўлиб чиқди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru