Google қидирув тизими 13 май куни ўзининг бош саҳифасида даниялик сейсмолог Инге Леманн таваллуд кунининг 127 йиллигига бағишланган анимацияланган тасвирни жойлаштирди, деб ёзади Kun.uz.
Google’нинг янги дудлида ўртасидан қоқ иккига бўлинган Ер сайёраси ва улар ўртасида жойлашган Ер ядроси тасвирланган (дудл - байрам кунлари, машҳур инсонларнинг таваллуд куни, Олимпия ўйинлари каби йирик воқеалар пайтида Google ўзининг расмий логотипини алмаштирадиган тасвирлар, анимациялар ва кичик ўйинлар).
Гап шундаки, Инге Леманн 1936 йилда оламшумул кашфиётни амалга оширган, яъни у Тинч океанининг жанубий қисмидаги зилзилардан тарқаладиган сейсмик тўлқинларни ўрганиш негизида сайёрамизнинг ички ядроси борлигини аниқлаган.
Даниялик геофизик, сейсмолог олима ва Лондон Қироллик жамияти ўқитувчиси бўлган Леманн ўзининг бутун илмий фаолияти давомида ўзининг улкан ютуқлари учун кўплаб мукофотлар билан тақдирланган. 1997 йилда АҚШ геофизика иттифоқи Инге Леманн шарафига “Ер мантияси ва ядросининг тузилиши, таркиби ва динамикасини тушуниш учун қўшган улкан ҳиссаси учун” медалини таъсис этди.
Олима 1993 йил 21 февралда ўзининг она шаҳри Копенгагенда вафот этган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради