Eurasia Mobile Challenge иштирокчиларини рўйҳатдан ўтказиш 15 октябр кунига қадар давом этади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Eurasia Mobile Challenge иштирокчиларини рўйҳатдан ўтказиш 15 октябр кунига қадар давом этади

Eurasia Mobile Challenge иштирокчиларини  рўйҳатдан ўтказиш 15 октябр кунига қадар давом этади

Beeline ICTNEWS ахборот ҳамкорлигида “Евраосиё мобил кубоги” (Eurasia Mobile Challenge) ҳалқаро мобил иловалар танловига иштирокчиларни рўйҳатдан ўтказиш давом этаётгани ҳақида хабар беради. Бу мобил ва АТ-ечимлари соҳасидаги Global Mobile Challenge энг йирик ҳалқаро танловнинг маҳаллий босқичидир.

15 октябр кунига қадар Ўзбекистонда мобил илова жорий қилган ҳар бир мутахассис www.eurasiamobilechallenge.com сайтида рўйҳатдан ўтиб, 2016 йилнинг январ ойида Москвада бўлиб ўтадиган биринчиликнинг ҳудудий босқичига уч йўлланмадан бирини олиши мумкин. Ҳудудий босқич ғолиби I, II ва III ўрин учун мос равишда умумий нархи $20 000, $15 000 ва $10 000 миоқдоридаги пуллик совринлар ва девайсларни қўлга киритади.

Танлов иштирокчиларининг ишлари ҳар бир иштирокчи-мамлакатнинг соҳа экспертлари томонидан новаторлик, муҳимлик, универсаллик ва ноёблик мезонлари бўйича баҳоланади. Танловнинг финали 2016 йилнинг феврал ойида Барселонадаги Mobile World Congress доирасида бўлиб ўтади.

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru