iPad Pro: тавсиф ва нархлари билан танишинг » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iPad Pro: тавсиф ва нархлари билан танишинг

iPad Pro: тавсиф ва нархлари билан танишинг

“Тишланган олма” компанияси жорий йилнинг 9 сентярь санасида iPad Pro қурилмаси ҳақида маълум қилганди. Шундан сўнг мазкур турдаги планшетларнинг қачон жамоатчиликка қачон тақдим этилиши, нарх-навоси қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар “мухлислар”ини анча интиқ қилганди. Айни дамда Apple`нинг энг йирик планшети нархи ва чиқиш вақти аниқ бўлди. Бу ҳақда Terabayt.uz сайти маьлум қилди.

Шундай қилиб, iPad Pro планшетларини жорий йилнинг 11 ноябридан бошлаб харид қилиш мумкин. Унинг баҳоси Apple`нинг расмий сайтида ҳам эълон қилинди.

Масалан, 32 ГБ хотирага эга SIM-карталар учун махсус жой бўлмаган ва мобиль тармоқни қўлловчи стандарт версияси 799 АҚШ доллари атрофида, 128 ГБ варианти эса 949 АҚШ доллари нархида. Шунингдек, 128 Гб ва LTE’ли модель 1079 АҚШ доллари, Стилус Pencil 99 АҚШ доллари, Smart Keyboard ғилоф-клавитуралиси 169 АҚШ долларига баҳоланган.

iPad Pro планшети уч хил рангда – «silver», «gold» ва «space gray», яъни iPad Air 2 ва iPad mini 4. iPad`нинг пушти ранглиси эса ҳозирча чиқарилмайди.

Планшет диагонали 12,9 дюймли Retina дисплейга эга. Кўрсатиш қобилияти 2732х2048 нуқтани ташкил қилади. Қолаверса, 64 битли А9Х процессорларининг учинчи авлоди М9 махсус процессор, 1,2 МП ўлчамли юзни аниқлаш тизимига эга FaceTime камераси, f/2.4 апертура ва фокусни автоматик тўғрилаш қобилиятига эга 8 мегапикселли асосий камера, бармоқ сканери ҳамда доимий видео кўриш ёки Wi-Fi қўлланилган ҳолда 10 соатга етадиган қувват манбаи(батарейка) мавжуд.

Планшет стилуси Apple Pencil версиянинг имконияти ўзига хос. Босим ва эгилишни сезувчи датчиклар босиш кучи ва ҳолатини аниқлай олади. Фойдаланувчи чизиқ қалинлигини бошқариши, енгил штрихлар ва бошқа тасвирий эффектларни ҳам яратиши мумкин.
iPad Pro: тавсиф ва нархлари билан танишинг

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru