“Alibaba” 2014 йилнинг энг омадли интернет компаниялари қаторига кирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Alibaba” 2014 йилнинг энг омадли интернет компаниялари қаторига кирди

“Alibaba” 2014 йилнинг энг омадли интернет компаниялари қаторига кирди

Ортда қолган 2014 йил интернет компанияларининг омад ҳамда муваффақиятсизликларига бой бўлди, Бу ҳақда gazeta.ru'га асосланиб kun.uz хабар бермоқда . Уларнинг энг муҳимлари қуйидагилар:

Муваффақиятга эришган уч компания

  1. “Alibaba Group Holding Inc.” учун ортда қолган йил муваффақиятларга бой бўлди. Хитойнинг энг йирик интернет-дўкони ўз акцияларини илк бор Нью-Йорк фонд биржасида сотувга қўйиб, 25 млрд доллар миқдордаги рекорд суммани ишлаб олди. Бунинг натижасида “Alibaba” бош раҳбари Жек Ма 21,9 млрд доллар давлати билан Хитойнинг энг бой кишисига айланди. Компания капитализацияси эса 231,4 млрд долларга кўтарилди.

  2. Энг йирик ижтимоий тармоқ бўлган “Facebook” ўз фойдаланувчиларининг сонини 1,35 миллиардга етказди ҳамда 2014 йилнинг учинчи чорагидаги соф фойдаси 806 млн долларни ташкил этди. “Facebook” мобиль иловаларга жиддий эътибор берди ва бу унинг рекламадан топадиган даромадининг 66 фоизини ташкил этди.

  3. Американинг “Netflix” стриминг сервиси фойдаланувчилари сони 53 миллиондан ошди ва у умумий ҳисобда 5,46 млрд доллар ишлаб олди. Бундан ташқари, компания Хитой ва бир неча Европа давлатлари бозорига чиқмоқчи.

Муваффақиятсизликка учраган уч компания
  1. “Twitter” ижтимоий тармоғида учун ортда қолган йил омадсиз йил бўлди. Микроблогнинг бугунги кундаги қарзи 1,8 миллиардни ташкил қилади. 2014 йилнинг 3-чорагидаги зарари 175,46 миллионни ташкил этади. “Vine” ва “Twitter Music” ҳам доимий аудиторияга эга бўла олмади.

  2. Декабрь ойида “Google” компаниясини бир неча антимонополия қонунини бузганликда айблашган эди. Ноябрь ойи охирида Европарламент “Google” қидирув тизимини компаниянинг бошқа сервисларидан алоҳида қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

    Бундан ташқари Еврокомиссия ҳам текширув ишлари олиб борди. Улар компанияни “Android” операцион тизими сервиси қонунчилигини бузишда айблашди.

  3. Ноярбь ойи охирида “Sony Pictures” компанияси серверига номаълум хакерлар ҳужум қилишди ва компаниянинг 10Тб шахсий ҳужжатларини ўғирлашди. Хакерлар қўлига “Sony” ходимларининг шахсий маълумотлари ҳам тушган. Бу ҳужумни Жанубий Корея хакерлари қўли борлиги аниқланган. Улар “Интервью” комедияси учун қасос олишган дея баҳоланди.

Натижада компания акциялари 5 фоизга тушди. Мутахассислар компания зарарини 100 млн доллар дея баҳолашди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru