UMS алоқа операторининг логотипидаги тухум белгиси олиб ташланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS алоқа операторининг логотипидаги тухум белгиси олиб ташланди

UMS алоқа операторининг логотипидаги тухум белгиси олиб ташланди

Ўзбекистоннинг UMS алоқа оператори логотипидаги тухум белгиси олиб ташланди. 8 август, душанба куни операторнинг Facebook’даги расмий саҳифасида янги логотип эълон қилинди, деб ёзади “Даракчи” нашри.

Компания расмий сайтида ҳам логотип ўзгарган — унда тухумсиз, У, М ва С ҳарфларидан иборат савдо белгисини кўриш мумкин. UMS логотип ўзгариши юзасидан Facebook’даги расмий саҳифасида ҳам, расмий сайтида ҳам изоҳ бермаган.

Ўзбекистонлик таниқли дизайнерлардан бири Азамат Шомузаффаров эса компаниянинг янги логотипи қандай бўлиши кераклиги борасида ўз таклифларини билдирган:

5 август куни UMS’нинг муассисларидан бири ҳисобланган Россиянинг «МТС» компанияси «бир қатор бизнес-сабабларга ва бошқа шарт-шароитларга кўра» UMS’даги улушини сотишга қарор қилгани маълум бўлган эди. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг маълум қилишича, «МТС» ўз улушини ихтиёрий равишда сотган ва унинг Ўзбекистон томонига ҳеч қандай эътирози йўқ.

Айни вақтда, UMS ўз фаолиятини узоқ муддатли стратегия ҳамда 2029 йилга қадар мўлжалланган уяли алоқа хизматларини кўрсатиш лицензияси асосидадавом эттиришини маълум қилган. Компания 2014 йилнинг 1 декабрида Ўзбекистон ҳудудида мобил алоқа тармоғи тижорий эксплуатациясини йўлга қўйган бўлиб, 2016 йил бошидаги ҳолатга кўра абонентлари сони 1,095 миллиондан ошган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru